Обуна бўлинг

Ҳодисалар    10:29 / 30.09.2022     289

Жиззахда ҳаво ҳарорати +8 даражагача пасаяди

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 1-3 октябрь кунлари шимолда, 2-3 октябрь кунлари республиканинг бошқа ҳудудларида ҳаво ҳарорати яна пасаяди.

Ўзбекистон сентябрнинг охирги ва октябрнинг бошланиш саналарида марказий қисми Екетеренбург ва Омск ҳудудларидан ўтувчи антициклон чеккаси таъсирида бўлади.

Ўзгидромет прогнозларига кўра, 1-3 октябрь кунлари шимолда, 2-3 октябрь кунлари республиканинг бошқа ҳудудларида ҳаво ҳарорати яна пасаяди.

Тунги ҳароратлар янада пастлайди. Масалан, прогнозда келтирилишича, янги ой бошларида Қорақалпоғистон ва Хоразмда кечалари ҳарорат +5 даражагача, Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларида +8 даражагача пасайиши кўрсатилган. Жануб вилоятларда ҳам тунги минимумлар +10 даражани ташкил этиши айтилмоқда.

Келаётган беш кунлик ёғингарчиликсиз, кучли шамолларсиз барқарор совуқроқ антициклон чет қисми ”назоратида” ўтади. Фақат, 1 октябрь куни тоғлардагина бироз ёғин ёғиб ўтиши мумкин.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!