Обуна бўлинг

Ҳодисалар    21:43 / 21.07.2022     587

Жиззахда “Hyundai” ёниб кетди

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ёнғин автомашинанинг мотор қисмида бошланган.

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, 2022 йилнинг 21 июль куни соат 16:14да бошқармага Пахтакор тумани ҳудудида енгил автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Ҳодиса жойига дарҳол қутқарувчилар  бўлинмаси юборилган.

Қутқарувчилар воқеа жойига етиб боргач ёнғин 10 дақиқа ичида бартараф этилган.   

Маълум бўлишича, 1979 йилда туғилган фуқаро Ж.Э. бошқарувида бўлган “Hyundai Santa Fe” русумли енгил автомобиль Пахтакор тумани “Чаманзор” ҚФЙ ҳудудидан ўтувчи УР38 автомобиль йўлининг 1-километрида “Пахтакор-Жиззах” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида автомобилнинг мотор қисмида ёнғин чиққан.

Ҳайдовчининг ёнғинни мустақил ўчиришга бўлган ҳаракатлари бесамар кетган. Ёнғин ҳақида гувоҳлардан бири “101” қисқа рақами орқали хабар қилган.

“Ёнғин натижасида автомобиль тўлиқ ёниб, яроқсиз ҳолатга келиб қолган. Жабрланганлар йўқ. Кўрилган моддий зарар миқдори тахминан 586 миллион сўмни ташкил этмоқда”, дейилади Жиззах вилояти ФВБ ахборот хизмати хабарида.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!