Обуна бўлинг

Ҳодисалар    10:52 / 4.01.2023     237

Жиззахда кучли шамол сабаб электр таъминотида узилишлар кузатилди

Энергентика вазирлиги Жиззах шаҳри, Зарбдор, Зомин, Янгиобод, Пахтакор, Арнасой, Дўстлик ва Мирзачўл туманларининг айрим ҳудудларида “свет” ўчиб қолганини билдирган.

Фото: Газета.uz

Жиззах вилоятида кузатилган кучли шамол натижасида юқори кучланишли подстанциядан чиқувчи 4 та электр узатиш тармоғида фавқулодда ўчиш содир бўлди.

Бунинг натижасида Жиззах шаҳри, Зарбдор, Зомин, Янгиобод, Пахтакор, Арнасой, Дўстлик ва Мирзачўл туманларининг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилган.

Ушбу носозлик махсус бригада томонидан соат 21:38да (57 дақиқада) бартараф этилиб, юқоридаги ҳудудларнинг электр таъминоти қайта тикланди. Шунингдек, вилоятдаги паст кучланишли тармоқларда юзага келган носозликларни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!