Обуна бўлинг

Ҳодисалар    9:57 / 11.08.2022     498

Жиззахда “Nexia-2” билан тўқнашган “Cobalt” ёниб кетди

Воқеада ҳеч ким жабрланмаган.

2022 йил 10 август куни соат 22:00 ларда, Жиззах шаҳар “Олмазор” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4R 38 автомобиль йўлининг 19 км.да, Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани “Пахтаобод” ҚФЙда яшовчи ҳайдовчи “NEXIA” русумли, 25 379ТТС давлат рақам белгили транспорт воситасини бошқариб келаётиб, Учтепа-Жиззах йўналиши бўйича ҳаракатланиб “Зилол” МФЙ чорраҳасидан чапга қайирилиб олаётган, Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани “Пахтаобод” ҚФЙда яшовчи ҳайдовчи бошқарувидаги “COBALT” русумли, 25Y948DA давлат рақам белгили автомашинасини орқа томонидан уриб йўл-транспорт ходисаси содир қилган.

Натижада “COBALT” русумли, 25Y948DA давлат рақам белгили автомашинасида ёнғин келиб чиққан.

Ушбу ёнғин натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган, бироқ автомашина тўлиқ ёниб кетган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!