Обуна бўлинг

Ҳодисалар    7:00 / 11.11.2022     294

Жиззахда соат 17:00 дан 23:00 гача “метан заправка”лар ишламайди

Бу қарор сўнгги кунларда об-ҳавонинг совуқлашуви шароитида аҳоли, истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, стратегик аҳамиятга молик корхоналарни табиий газ билан барқарор ҳамда узлуксиз таъминлаш бирламчи вазифа экани билан изоҳланган.

Фото: “Ўзтрансгаз” АЖ

Бу ҳақда “Ўзтрансгаз” АЖ расмий телеграм каналида маълум қилинди.

Аввалроқ, “Ўзтрансгаз” АЖ республикада табиий газ истеъмоли ортиши муносабати билан 2022 йил 9 ноябрдан эътиборан барча Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан тасдиқланган жадвалга асосан махсус иш тартибига ўтказилиши ҳақида хабар қилинган эди.

Бу қарор сўнгги кунларда об-ҳавонинг совуқлашуви шароитида аҳоли, истеъмолчилар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, стратегик аҳамиятга молик корхоналарни табиий газ билан барқарор ҳамда узлуксиз таъминлаш бирламчи вазифа экани билан изоҳланган.

“Ҳурматли истеъмолчилар, амалиётга жорий этилаётган чоралар вақтинчалик бўлиб, муносиб шарт-шароит пайдо бўлиши билан барча АГТКШ одатдаги иш тартибига қайтади. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз!”, — дейилган “Ўзтрансгаз” хабарида.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!