Обуна бўлинг

Ҳодисалар    7:01 / 13.01.2023     291

Жиззахда яна ўлим билан тугаган ЙТҲ содир бўлди

Nexia’нинг ортидан урган Damas йўл четига ағдарилиб кетган.

Фото: Видеодан кадр

Жиззах вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида йўловчи вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 2023 йил 5 январ куни 14:30 ларда М-39 автомобил йўлининг Ғаллаорол туманидан ўтган қисмида содир бўлган.

Damas машинаси ўзидан олдинда, Термиз-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia машинасининг ортидан урган ва йўл четига ағдарилган.

Оқибатда, Damas йўловчиси оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 4 январ куни 4P-41 “Ғаллаорол-Ўсмат-Бахмал” автомобиль йўлининг Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтувчи 16-километрида 23 ёшли ҳайдовчи Lacetti машинаси билан Бахмал-Ғаллаорол йўналишида ҳаракатланаётиб, тезликни оширган ва бошқарувни йўқотиб дарахтга урилиши оқибатида машинада бўлган йўловчилардан 2 нафари ҳалок бўлган эди.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!