Ҳодисалар    10:10 / 8.08.2022     370
Жиззахда юк машинаси ағдарилиши оқибатида йўловчи вафот этди
Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши фожиага сабаб бўлган

Бахмал туманида 2 август куни юк машинаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси шу куни соат 11:00 да «Музбулоқ» маҳалласи ҳудудидан ўтган Даштобод—Зомин—Ғаллаорол 4Р-40 автомобиль йўлининг 107-километрида содир бўлган. Музбулоқ қишлоғида яшовчи ҳайдовчи «Газ-53» юк машинасида Зомин йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, рул бошқарувини йўқотган. Машина йўлнинг чап томонига ағдарилиб кетган.
ЙТҲ оқибатида машина салонидаги йўловчи тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
