Ҳодисалар    7:00 / 28.07.2023     742
Жиззахда зарур ҳолатларда тегишли ҳудудларнинг электр таъминотида узилишлар бўлади
Айни пайтда куннинг аномал исиши электр энергиясига бўлган талабни кескин ошишига сабаб бўлмоқда. “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиали матбуот хизмати хабарига кўра, шу сабабдан Жиззах вилояти ва туман ҳокимликлари билан келишган ҳолда электр таъминотида чеклов графиги ишлаб чиқилиб, зарур ҳолатларда ушбу жадвалда кўрсатилган вақтларда тегишли ҳудудларнинг электр таъминотида узилишлар бўлади.

Маълум қилинишича, электр тармоқларидаги фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш мақсадида ҳудудлар бўйлаб туну кун ишлайдиган аварияга қарши махсус бригадалар ташкил этилган.
Улар юзага келган носозликни зудлик билан бартараф этиб боришмоқда.
“Истеъмолчилардан тармоқда кенг кўламли носозлик юзага келишининг олдини оладиган бундай зарурий чоралар бугун ўта муҳим эканлигини тушунишларини ва қўллаб-қувватлашларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.