Обуна бўлинг

Ҳодисалар    14:39 / 14.11.2022     402

Жиззахда зилзила рўй берди

3,1 балли зилзила эпимаркази Зарбдор туманида, 15 км чуқурликда бўлгани аниқланган.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 14 ноябрь куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 15:42 да ер силкиниши содир бўлди

Эпицентр: Жиззах вилояти, Зарбдор тумани. Ер силкиниши координаталари: 40,24 градус шимолий кенглик; 68,31 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,1. Чуқурлик 15 км. Ер силкиниши эпицентри Тошкентдан 137 км жануби-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сардоба туманида 3 балл, 10 км;
  • Зарбдор туманида 3 балл, 16 км;
  • Пахтакор туманида 2-3 балл, 26 км;
  • Оқолтин туманида 2 балл, 32 км;
  • Ховос туманида 2 балл, 34 км.

Бугун, 14 ноябрь куни Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида сезилганди.

Шунингдек, Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!