Обуна бўлинг

Ҳодисалар    11:58 / 6.01.2023     146

Жиззахдаги манзил-колониядан қочган 2 маҳкум қўлга олинди 

ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти хабарига кўра, амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида 5 январдан 6 январга ўтар кечаси маҳкумлар Н.М. ва К.А. Андижон вилояти чегара ҳудудларидан бирида жамоатчилик ёрдамида қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Фото: Жазони ижро этиш департаменти

ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти хабарига кўра, амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида 5 январдан 6 январга ўтар кечаси маҳкумлар Н.М. ва К.А. Андижон вилояти чегара ҳудудларидан бирида жамоатчилик ёрдамида қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Ҳолат юзасидан текширув тайинланган бўлиб, жазони ижро этиш муассасасини рухсатсиз тарк этган маҳкумларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланиши айтилади.

Жиноят-ижроия кодексининг 114-моддасига кўра жазони ижро этиш муассасаси ҳисобланган манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар колония ҳудуди доирасида соқчисиз, эркин юриш, ишлаш, маъмуриятнинг рухсати билан колония ҳудудидан ташқарида назоратсиз ҳаракатланиш ҳуқуқидан фойдаланади.

Белгиланган тартибни бузган маҳкумлар қатъий назорат остига, яъни илгари жазо муддатини ўтаган умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колонияларга қайтарилади.

Аввалроқ Жиззахдаги манзил-колониядан икки маҳбус қочиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!