Обуна бўлинг

Ҳодисалар    7:00 / 25.11.2022     386

Жиззахдаги “метан заправка”ларда нега узун навбатлар ҳосил бўлмоқда? Мутахассис ҳолатга изоҳ берди

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари иши чеклангач кўпчиликда бунинг сабаби нима, деган ҳақли савол туғилди. “Uztransgaz” АЖ Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармаси бўлими мутахассиси Аброр Сафаров вазиятга изоҳ берди.

Фото: “Uztransgaz” АЖ

Куз-қиш мавсумида табиий газга бўлган эҳтиёж сезиларли даражада ортади. Сўнгги вақтларда улгуржи истеъмолчилар, хусусан, автомобилларга газ тўлдириш шаҳобчаларида узун навбатлари сони юзага келганлиги ҳеч кимга сир эмас.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари иши чеклангач кўпчиликда бунинг сабаби нима, деган ҳақли савол туғилди. “Uztransgaz” АЖ Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармаси бўлими мутахассиси Аброр Сафаров “Jizzax MTRK” мухбирига вазият юзасидан изоҳ берди.

Унинг таъкидлашича, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори ва “Табиий газ етказиб бериш тўғрисида”ги шартноманинг тегишли бандларида маҳаллий ҳокимлик томонидан ўрнатилган чекловлар графиги тасдиқланиши кўрсатилган.

2022-2023 йил куз-қиш мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлашда Жиззах вилоятида жойлашган жами 51 та АГТКШга табиий газни вақтинчалик қисқартириш билан боғлиқ чекловлар жорий этилган.

“Шу муносабат билан ҳафтанинг тоқ кунлари 26 та ва ҳафтанинг жуфт кунлари 25 та АГТКШга куз-қиш мавсумида табиий газ етказиб беришга вақтинчалик чекловлар ўрнатилган”, — дейди “Uztransgaz” АЖ Ғаллаорол магистрал газ қувурлари бошқармаси бўлими мутахассиси Аброр Сафаров.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!