Обуна бўлинг

Ҳодисалар    16:23 / 17.06.2022     320

Жиззахнинг қатор ҳудудларида сел-сув тошқин кутилмоқда

Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

“Ўзгидромет” 18—21 июнь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиб, сел оқимлари юзага келишидан огоҳлантирди.

Қайд этилишича, шу кунлари шамол 18—23 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 20—21 июнда шамол 23—28 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши мумкин.

20—22 июнда республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши мумкин.

18—22 июнь кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, жумладан, Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, дам олувчилардан ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!