Обуна бўлинг

Ҳодисалар    18:38 / 20.06.2022     230

Селдан зарар кўрган зоминликларга Бирлашган Араб Амирликларидан ёрдам келди

Яқинда Бирлашган Араб Амирликлари давлатида истиқомат қилаётган ватандошларимиз томонидан Ўзбекистон Республикасининг Дубайдаги Бош элчихонасига сел оқибатида зарар кўрган фуқароларга инсонпарварлик ёрдами тариқасида моддий кўмак кўрсатиш таклифи берилган.

Жиззах вилоятининг Зомин туманида жорий йилнинг 4 май куни содир бўлган кучли ёғингарчилик натижасида, “Пешағор”, “Юксалиш”, “Қўштол” маҳалла фуқаролар йиғинларида сел-сув тошқинлари кузатилди ва табиий офат оқибатида аҳолининг мол-мулкларига зарар етган.

Яқинда Бирлашган Араб Амирликлари давлатида истиқомат қилаётган ватандошларимиз томонидан Ўзбекистон Республикасининг Дубайдаги Бош элчихонасига сел оқибатида зарар кўрган фуқароларга инсонпарварлик ёрдами тариқасида моддий кўмак кўрсатиш таклифи берилган.

Жумладан, БААда вақтинчалик рўйхатдан ўтиб, меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Мелибоева Гулнора Жўрақуловна  томонидан 728 дона болалар кийими кўринишидаги (3 ёшгача) инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Республикасига юборилди.

Ушбу беғараз ёрдам яқинда Пешағор МФЙ ҳудудида жойлашган селдан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш гуманитар марказида қабул қилиб олинди, – дейди Зомин туманидаги “Пешағор” МФЙ ҳоким ёрдамчиси Бобур Умурзаков. Мазкур гуманитар ёрдам учун туманимиз аҳли номидан Ўзбекистоннинг БАА даги элчиси Абдулазиз Аккулов, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия ва Ташқи ишлар вазирликлари, Божхона қўмитаси ҳамда Гулнора Мелибоевага ушбу мурувват ёрдамини манзилга етиб келишида кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирамиз.

Аввалроқ “Саховат ва кўмак” жамғармаси Форишда селдан жабрланганлар учун 14 млн. сўм ажратган эди. Шунингдек, Форишдаги сел ҳодисасида вафот этганларнинг оилаларига 135 млн сўмдан ёрдам пули ажратилгани ҳақида хабар қилинган.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!