Обуна бўлинг

Ҳодисалар    9:20 / 13.10.2022     314

Шароф Рашидов туманидаги Пахта қабул қилиш пунктида ёниғин содир бўлди

Ёнғин натижасида 1 та ғарамнинг устки қисми тўлиқ ва яна бир ғарамнинг устидаги “Султон” навли пахта толалари ёниб кетган.

Суратлар: Жиззах вилояти ФВБ ахборот хизмати

12 октябрь куни соат 18:13 да Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Навбатчилик қисмига Шароф Рашидов тумани “Уч-тепа” МФЙ ҳудудида жойлашган “Жиззах Инстурал Тўқима” МЧЖга қарашли Пахта қабул қилиш пунктида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 18:20 да етиб бориб, ёнғин 18:24 да ўраб олиниб, 18:50 да ўчирилган.

Ёнғин натижасида 1 та 14-сонли ғарамнинг устки қисми тўлиқ ва 15-сонли ғарамнинг устидаги “Султон” навли пахта толалари ёнган. Ёнғин натижасида 35-40 кг пахта толалари ёниб зарарланган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!