Обуна бўлинг

Ҳодисалар    7:41 / 2.07.2022     415

Шароф Рашидов туманидаги умумий овқатланиш шаҳобчасида ёнғин чиқди

Ёнғинни ўчиришга 5 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси жалб этилган.

Фото: Жиззах вилояти ФВБ ахборот хизмати

Кеча, 1 июль куни соат 15:05 ларда Шароф Рашидов тумани “Файзобод” МФЙда жойлашган умумий овқатланиш шаҳобчаларининг бирида ёнғин содир бўлди.

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига дарҳол юборилган. Ёнғин жойига соат 15:20 да етиб борган ўт ўчирувчилар соат 15:35 да ёнғинни ўраб олишган ва соат 16:22 да аланга батамом ўчирилди.

Фото: Жиззах вилояти ФВБ ахборот хизмати

Ёнғинни ўчиришга жами 5 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси жалб этилди.

Ёнғин натижасида шаҳобчанинг 80 м.кв. майдонда том-шифт қисми ёниб зарарланган. Жабрланганлар йўқ.

Ёнғин сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!