Ҳодисалар    14:17 / 16.08.2022     435
Шошилинч ахборот: 19-20 август кунлари Жиззахда кучли шамол кутилмоқда!
18-20 август кунлари Ўзбекистон ҳудудига Урал туманларидан совуқ ҳаво оқими кириб келади.

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказидан маълум қилинишича,18-20 август кунлари Ўзбекистон ҳудудига Урал туманларидан совуқ ҳаво оқими кириб келади.
18-20 август кунлари Республика бўйлаб айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.
18 август куни Бухоро ва Навоий вилоятлари бўйлаб;
19-20 август кунлари Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Фарғона ва Наманган вилоятларида шамолнинг тезлиги секундига 24-27 метргача кучайиши мумкин.
19-20 август кунлари ҳавонинг кундузги ҳарорати 27-32 даражагача пасаяди.
