Ҳодисалар    20:10 / 24.06.2022     337
Шошилинч ахборот: Жиззахда ҳаво ҳарорати 40 даражадан кўтарилади
25-29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, жорий йилнинг 25-29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли республиканинг қатор ҳудудларида ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади.
Жумладан 26-29 июнда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ҳарорат 40-42° гача кўтарилади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилиши кутилмоқда.
