Обуна бўлинг

Ҳодисалар    9:58 / 4.07.2022     244

Тақиқланган жойларда чўмилманг!

Статистик маълумотларга кўра, жорий йил бошидан буён республикамиз ҳудудида 65 киши сувга чўкиб ҳалок бўлган.

Фото: Жизах вилояти ФВБ ахборот хизмати

Статистик маълумотларга кўра, жорий йил бошидан буён республикамиз ҳудудида 65 киши сувга чўкиб ҳалок бўлган, афсуски, уларнинг ярмини вояга етмаганлар ташкил этмоқда.

Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун эса албатта, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш – тақиқланган жойларда чўмилмаслик, каналлардан ўтган қувурлардан ҳаракатланмаслик, дарё ва анҳорлар бўйларида дам олишда эҳтиёт чораларини кўриш ва болаларни назоратсиз қолдирмаслик талаб этилади.

Пахтакор туманида шундай кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олигна қаритилган машғулот ўтказилди. Унда чўкишга сабаб бўлувчи омиллар, чўкаётган инсонни қутқариш ва унга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш жараёни кўргазмали тарзда намойиш этилди. Бу каби машғулотлар келгусида нохуш ҳолатларнинг олдини олиши шубҳасиз.

Сўнгги

Ҳодисалар рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!