Ҳодисалар    7:35 / 9.08.2022     893
Яна Ғаллаорол, яна юк машиналари иштирокида ЙТҲ
ЙТҲ оқибатида ҳар иккала транспорт воситаси ҳам ағдарилган.

Жорий йилнинг 8 август куни соат 19:00 ларда, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг 1012-километрида, “Тошкент-Самарқанд” йўналишида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган З.Н. бошқарувида бўлган “Исузу” русумли ҳамда, 1971 йилда туғилган М.Қ. бошқарувида бўлган “Зил-130” русумли юк автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ оқибатида ҳар иккала транспорт воситаси ҳам ағдарилган.
Йўл-транспорт ҳодисасида “Исузу” автомобилининг ҳайдовчисига ҳамда “Зил-130” русумли автомобилда бўлган бир нафар йўловчи тан жароҳати олган. Уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
ЙТҲ юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
