Ҳодисалар    16:19 / 21.06.2022     338
Йиртқич қуш табиатга қўйиб юборилди
Сариқ сор 2022 йил 4 июнь куни Зафарободда ёш болалар томонидан тутиб олинган эди.

Аввалроқ Зафаробод тумани “Чимқўрғон” МФЙда ёш болалар йиртқич қушни ушлаб олишган ва бу ҳолат бўйича ижтимоий тармоқларда мурожаат қилишгани ҳақида хабар берган эдик.
Зафаробод тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари ҳолатни жойига бориб ўрганишганда ушбу қуш сариқ сор боласи бўлиб, “Чимқўрғон” МФЙ яшовчи Х.Тўлишбоев хонадонида уча олмайдиган ҳолатда бўлгани аниқланган.
Йиртқич қуш боласи парвариш қилиш учун Зафаробод туман Ветеринария бўлими назоратига берилган эди.
Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, орадан 17 кун ўтиб қуш боласи тўлиқ парвариш қилингандан кейин учишга шай ҳолатга келди.
2022 йилнинг 21 июнь куни Зафаробод тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспектори ҳамда туман Ветеринария бўлими ходими билан биргаликда сариқ сор табиатга қўйиб юборилди.
