Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    8:13 / 13.09.2022     354

Бахмалга Италиядан заъфарон пиёзбошилари олиб келинди

Тез кунда уларни экиш ишлари бошланади.

Фото: BMB Trade Group

Бу ҳақда BMB Trade Group Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали маълум қилди.

Маълумки, вилоятимизнинг Бахмал туманида қимматбаҳо заъфарон плантациялари жойлашган. Бу ерда етиштирилган “қизил олтин” дунёнинг қатор давлатларига экспорт қилинмоқда. Ҳозирги кунда плантациялар майдонини кенгайтириш, экспорт ҳажмини оширишга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Фото: BMB Trade Group

Заъфарон пиёзбошилари асосан Италиядан олиб келинади. Галдаги ана шундай қимматбаҳо юклар махсус жиҳозланган транспорт воситаларида Бахмалга етиб келди ва экишга шай ҳолатга келтирилди.

– Қадрли дўстларим! Тайёр туринг тез кунда фаол тарзда экиш ишларини бошлаймиз. Хайрихоҳларни албатта плантациямизда кутиб қоламиз, — деб ёзади BMB Trade Group Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!