Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    7:00 / 7.12.2022     165

Жиззах — республикадаги пахта ҳосилдорлиги энг юқори ҳудудлардан бири

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилда Жиззах вилоятида 269 минг тонна пахта терилган.

Фото: agro.uz

Жорий йилда ўртача ҳосилдорлик гектарига 34 центнерни ташкил этди ва жами 3 млн 510 минг тонна пахта етиштирилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди

Бундан ташқари, териб олинган пахтанинг 90 фоиздан ортиғи юқори сорт ва классларга сотилди. Бу эса пахта етиштирувчи фермер хўжаликларининг иқтисодий ҳолатини яхшиланишига олиб келади. 

Шунингдек, юқори ҳосилдорлик қайта ишлаш қувватига эга кластерларнинг хом ашё манбаининг кўпайишига хизмат қилади.

Жойларда 22,1 мингта терим отрядлари ташкил этилиб, 1,8 млн нафар теримчилар жалб қилинди.

Шунингдек, теримда 1 089 та пахта териш машиналари, 15 320 та транспорт тракторлари ва 24 900 та тиркамалар қатнашиши таъминланди.

Ўзбекистонда ҳар гектар пахта майдонидан ўртача ҳосилдорлик 34 центнерни ташкил қилди ва 24 та туманда 30 центнергача, 41 та туманда 30-35 центнер ва 71 та туманда 35-40 центнер ҳосил олинди.

Ҳудудлар кесимида Қашқадарё вилоятида 437 минг тонна, Бухоро вилоятида 360 минг тонна, Жиззах вилоятида 269 минг тонна, Самарқанд вилоятида 258 минг тонна ва Навоий вилоятида 115 минг тонна пахта терилиб, ўтган 2021 йилга нисбатан ўртача ҳосилдорлик 2,6-3,4 с/га га юқори бўлди.

Дўстлик туманида ўртача 40,4 ц/га, Қуйи Чирчиқ туманида 40,0 ц/га, Хазорасп туманида 39,5 ц/га, Ромитан туманида 38,6 ц/га, Қўрғонтепа ва Мингбулоқ туманларида 38,5 ц/га, Бухоро, Мирзачўл ва Тўрақўрғон туманларида 38,2 ц/га ва Касби туманида 38,1 ц/га пахта хомашёси ишлаб чиқарилди.

Пахтани механизация ёрдамида йиғиштириб олиш ишларига алоҳида эътибор қаратилиб, 1 089 та пахта териш машиналари билан 632 минг тонна ёки 18 фоиз пахта ҳосили териб олиш йўлга қўйилди.

Жорий йилги пахтани териб олиш харажатларини молиялаштиришда имтиёзли кредитнинг кафолатланган ҳажмлари ойлар бўйича тақсимланиб, пахта етиштирувчиларга етказиб берилди.

Шуниндек, ҳар беш кунда теримчиларга ҳар килограмм терган пахтаси учун ўртача 1 600-2200 сўмдан, машинада терилган 1 тонна пахта учун 1,4 млн сўмдан хизмат ҳақи тўлаб борилди ва мавсумда 4 трлн 669 млрд сўмдан ортиқ терим пуллари тарқатилди. 

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!