Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    7:51 / 14.01.2023     276

Жиззах вилоятида 2 та сув иншоотига қуёш панеллари ўрнатилади

Бу бўйича тендер савдоларига тегишли эълонлар қўйилган.

2022 йилда барча дастурлар доирасида 3,3 триллион сўм бюджет маблағлари ва халқаро молия институтларининг 185,5 миллион доллар маблағлари ўзлаштирилиши  ҳисобидан жами 7 130,1  километр ичимлик ва 232,9 км оқова сув тармоқлари тортилиб, 859 та ичимлик ва оқова сув иншоотларини қурилди ҳамда реконструкция қилинди. Бундан ташқари, ҳудудий сув таъминоти корхоналарининг ўз маблағлари ҳисобидан жами 82,8 километр ичимлик суви тармоқлари тортилиб, 7 та сув қудуғи қазилди ва 121 та янги насос ускуналари ўрнатилди. Шунингдек, 44,9 миллиард сўм молиялаштириш эвазига 1,8 минг километр ичимлик суви тармоқлари ва 2 мингга яқин насос ускуналари мукаммал ва жорий таъмирланди.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов маълум қилди.

Дастурлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 2022 йилда Инвестиция дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 январдаги қарорига асосан 204 та объектларда 1,7 триллион сўм ўзлаштирилиши эвазига жами 1 936 километр ичимлик ва оқова сув тармоқлари тортилиб, 119 та иншоотларда қурилиш ҳамда реконструкция қилиш ишлари якунланди.

2022 йилда халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 185,5 миллион доллар маблағлар ўзлаштирилиб, қарз маблағларини ўзлаштириш ҳажми ўтган йилга нисбатан 57 фоизга ошди. Ўзлаштирилган маблағлар ҳисобидан жами 243 километр ичимлик ва 83,8 км оқова сув тармоқлари тортилди, шунингдек, 121 та объектда қурилиш ишлари амалга оширилиб, ҳисобот даврида 1 та сув тозалаш иншооти, 14 та сув тақсимлаш иншооти, 1 та сув минораси, 13 та сув қудуғи ва 18 та сув резервуари, 3 та оқова сув тозалаш иншооти ҳамда 2 та оқова сув насос станциясида қурилиш ишлари якунланди.

Масалан, Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан Тошкент вилоятида қуввати суткасига 100 минг м3 бўлган “Қодирия” сув тозалаш иншооти, Жиззах шаҳрида қуввати суткасига 30 минг м3 бўлган оқова сув тозалаш иншооти ҳамда Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан Бухоро шаҳрида қуввати суткасига 100 минг м3 бўлган оқова сув тозалаш иншооти ишга туширилди.

2022 йилда барча дастурлар доирасида амалга оширилган ишлар натижасида республика аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 69,7 фоиздан 74,4 фоизга, оқова сув хизматлари билан қамраб олинганлик даражаси эса 17,2 фоиздан 18,9 фоизга етказилди.

Истеъмолчилар базаси 4 миллион 150 мингтадан, 4 миллион 4 мингтага етказилиб, 242 минг истеъмолчига (6 фоиз) оширилди.

Сув ҳисоблагичлари мавжуд истеъмолчилар 2 миллион 420 мингтадан 2миллион 830 мингтага, сув ҳисоблагичлари билан таъминланганлик 64,3 фоизга етказилади.

Ҳисобот даврида ичимлик суви таъминоти ва оқова сув объектларида энергия тежамкор технологияларни жорий этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида жами 90,5 кВт қувватдаги қуёш панеллари ўрнатилди.

Шунингдек, Сирдарё вилоятида 39 та қуёш фотоэлектр станциялари ҳамда қуёш панелларини ўрнатиш мақсадида умумий қиймати 220,46 миллион сўмлик шартнома имзоланди. Самарқанд вилоятида 4 та, Сурхондарё вилоятида 3 та ҳамда Жиззах вилоятида 2 та сув иншоотларига қуёш панелларини ўрнатиш мақсадида тендер савдоларига тегишли эълонлар қўйилди.

Қолаверса, “Сирдарё сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти томонидан  37 та, “Сурхондарё сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти томонидан эса 16 та электр энергия тежамкор насосларига алмаштирилиши натижасида бир ойда 77 минг кВт электр энергия иқтисод қилинди.

2022 йилда Наманган шаҳридаги “Кизил равот” сув иншоотида 3 та насосларнинг тежамкор насосларга алмаштирилиши натижасида эса 1 йилда 6 570 кВт электр энергияси  иқтисод қилинишига эришилди.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!