Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    7:00 / 21.11.2022     249

Жиззахда Бирлашган Араб Амирликлари компанияси қуёш фотоэлектр станцияси қурмоқда

Ғаллаорол туманида амалга оширилаётган лойиҳанинг умумий қиймати 150 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Жорий йилда Ғаллаорол тумани “Кўкбулоқ” ҚФЙ худудида БАА давлатининг “Masdar” компанияси томонидан 220 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

2022 йилнинг 18 ноябр санаси ушбу лойиҳа амалга оширилишига бевосита боғлиқ бўлган ер майдонлари (экинлар), инфратузилма объектлари учун барча баҳолаш ишлари якунланди.

Бу сана лойиҳанинг “кесилиш санаси” деб ҳисобланади.

Ушбу санадан олдин баҳолаш тадқиқотига киритилган барча ер майдонлари (экинлар) ва инфратузилма объектлари лойиҳага таъсир қилувчи худудда бўлса белгиланган тартибда ва миқдорда компенсация тўланади.

Ушбу санадан кейин лойиҳа худудида экилган ҳар қандай экинлар ёки қурилган инфратузилма объектлари компенсация учун ҳисобга олинмайди.

Ушбу санадан кейин Фермер хўжаликлар томонидан ер майдонларига бирор экин экиш ёки инфратузилма объектларни жойлаштириш ва кўчиб ўтиш хаққоний ҳисобланмайди ҳамда компенсация олиш хуқуқига эга бўлмаслиги маълум қилинади.

2022 йилнинг октябр ойида Ғаллаорол туманида БААнинг “Masdar” компанияси томонидан қиймати 150 миллион АҚШ долларлик 220 МВт қувватга эга бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қуриш лойиҳасини молиялаштиришга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтган эди.

Унда туман ҳокимлиги, “Masdar”, “Green Business Innovation”, “5 Capitals” эксперт компаниялари, “Инфратузилмалар инвестицияси Осиё банки”, “Осиё тараққиёт банки” вакиллари ҳамда “Кўкбулоқ” қишлоқ фуқаролар йиғини аҳолиси иштирок этди.

Меҳмонлар қуёш фотоэлектр станцияси лойиҳаси қурилиши мўлжалланган “Кўкбулоқ” ҚФЙ ҳудудида аҳоли ва тадбиркорлар билан учрашиб, суҳбатлашди, лойиҳанинг фойдалилиги хусусида гапириб берди.

Иштирокчилар лойиҳа юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоблар олди.

Изоҳ ёзиш учун босинг

Изоҳ қолдиринг

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!