Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    7:00 / 14.10.2022     1056

Жиззахда Chery автомашиналарини ишлаб чиқариш бошланди

Ҳозирча Хитой брендининг 2 та модели ишлаб чиқарилмоқда.

Chery Tiggo 8 Pro / Фото: Dizak.uz

Аввалроқ “Jizzakh ADM” автомобил заводида Хитойнинг Chery компанияси автомашиналари ишлаб чиқарилиши ҳақида хабар қилган эдик. Ўзаро ҳамкорликнинг илк натижаси сифатида бу ерда ушбу бренднинг 2 та моделини ишлаб чиқариш бошланди.

Фото: Dizak.uz

Заводда хитойлик ҳамкорлар билан ташкил этилган онлайн мулоқотда янги моделларнинг тақдимоти ўтказилди. Булар, Chery бренди остидаги Tiggo 7 Pro ва Tiggo 8 Pro моделларидир.

Tiggo 7 Pro 5 ўринли автомашина бўлса, Tiggo 8 Pro 7 ўринли автомобиль ҳисобланади.

Chery Tiggo 7 Pro / Фото: интернет

Ҳамкорлар билан келгусида электромобиллар ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган. Унгача ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёни олиб борилади.

Бунинг учун ҳозирда заводнинг иккинчи босқичи қурилиш ишлари давом этмоқда. Мазкур босқич кузовни тайёрлаш, бўёқлаш, йиғиш ва автомобилларнинг пластик қисмларини бўяш цехларини ўз ичига олади.

Фото: Dizak.uz

250 нафар мутахассис фаолият юритувчи “Jizzаkh АDM” автомобил заводида 2022 йилнинг ўзида 4 та янги моделдаги автомашиналарни ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Шунингдек, яқинда KIА корпорацияси билан ҳамкорликда тижорий автомбилларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш режалаштирилган.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!