Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    7:01 / 15.09.2022     140

Жиззахда хусусий компаниялар сони камайган — Статқўм

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.  

Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хусусий корхоналар сони камайишни бошлади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.  

Хусусий компаниялар сони 2022 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 фоизга қисқарган. 

Компаниялар сонининг ўтган йилга нисбатан пасайишига ахборот ва алоқа ( ўтган йилга нисбатан 86,3 фоиз), қурилиш (89,0 фоиз), қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги (91,2 фоиз), ташиш ва сақлаш соҳалари (91,9 фоиз) таъсир кўрсатмоқда. 

Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида хусусий компаниялар сони кескин камайиб кетди — 17,2 фоизга қисқариб, 2 447 та бўлди. Бундан ташқари, Наманган, Андижон ва Жиззах вилоятларида ҳам хусусий компанайилар сонида пасайиш кузатилган. 

Энг кўп хусусий компаниялар Тошкент шаҳрида жойлашган — 12 054 та. Фарғона (11 626 та) ва Қашқадарё (10 479 та) вилоятлари юқори кўрсаткич билан кейинги ўринларни эгаллаган.  

Мулкдор ягона жисмоний шахс томонидан тузилган ва бошқариладиган тижорий ташкилот хусусий компания деб эътироф этилади. 

Бундан ташқари, 2022 йил январь—август ойида янги ташкил этилган хусусий корхоналар сони 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 434 тага камайган. 

Иқтисодий фаолият турлари кесимида таҳлил қилинганда компаниялар саноатда — 267 тага, қурилишда — 140 тага, ахборот ва алоқада — 41 тага қисқарган.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!