Иқтисодиёт    10:00 / 12.10.2022     424
Жиззахдаги чиқинди полигонлари билан боғлиқ лойиҳа Жанубий Корея ҳукумати томонидан маъқулланди
Лойиҳанинг умумий қиймати 98,4 млн долларни ташкил этади.

Маиший чиқиндилар билан ишлаш соҳасида инвестицион жозибадорликни ошириш мақсадида бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бу ҳақда АОКАда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Таъкидланишича, Корея Республикасининг “KEITI” институти ишитирокида “Жиззах вилоятида мавжуд полигонларни ёпиш янги замонавий полигонлар қуриш ва моддий техник базасини мустахкамлаш” лойиҳаси доирасида жами 98,4 млн. АҚШ доллар (грант 8,4 млн. АҚШ доллар, кредит 90,0 млн. АҚШ доллар) миқдоридаги концепция ишлаб чиқилган.
Ушбу лойиҳа Корея ҳукумати томонидан маъқулланди.
