Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    10:00 / 14.10.2022     658

Жиззахдаги “Ўзбекистон” меҳмонхонаси кимошди савдосига қўйилди

Меҳмонхонанинг бошланғич нархи салкам 40 млрд сўмни ташкил этади.

Фото: E-auksion

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов туманидаги «Ўзбекистон» меҳмонхонаси аукционга «Grand Tower» компанияси томонидан қўйилган. Меҳмонхона 9 қаватли ва 264 хонадан иборат.

Ер участкасининг умумий майдони — 0,52 гектар. Бинонинг майдони — 10 608 метр кв.

1980 йилда қурилган ушбу меҳмонхонада сув, электр, газ таъминоти ва канализация тизими мавжуд. 

Лот изоҳида ёзилишича, меҳмонхона инвентар жиҳозлари билан бирга аукционга қўйилган. 

Аукционга қўйилган меҳмонхонанинг бошланғич баҳоси — 36,7 млрд сўм. Аризалар 31 октябрь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!