Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    10:02 / 24.09.2022     216

Жиззахга Италиядан келтирилган заъфарон туганак пиёзбошларини намунавий экиш тадбири бўлиб ўтди

Маълум қилинишича, 2022 йилда Италиянинг Брешиа шаҳридан16 миллион дона заъфарон туганак пиёзбошлари Бахмал туманига олиб келинган.

Фото: BMB Trade Group

Аввалроқ Бахмал туманига Италиядан заъфарон туганак пиёзбошилари олиб келингани ҳақида хабар қилган эдик.

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманида Республикамизнинг йигирмадан ортиқ республика ва худудий ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Оммавий ахборот воситалари, телевидение, газета ва журналлар билан бир қаторда заъфарон плантациясида ташкил этилган намунавий экиш тадбирида Италия Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва муҳтор элчиси Агостино Пинна, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги мутасаддилари ҳамда бошқа давлат идоралари вакиллари ҳам иштирок этдилар.

Фото: BMB Trade Group

Аввал хабар берилгандек, 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги элчихонаси кўмагида Жиззах вилоятининг Бахмал туманида заъфарон етиштириш ва қайта ишлаш бўйича йирик инвестициявий лойиҳага киришилган эди. Ушбу лойиҳа доирасида 2020 йил 6 октябрь куни Бахмал туманида Италиядан келтирилган заъфарон туганак пиёзбошлари ерга экилди.

Фото: BMB Trade Group

Орадан қисқа вақт ўтишига қарамай, Европа тупроғида ўсадиган бу ноёб ўсимлик Бахмал далаларида гуллай бошлади. Шу боис, тумандаги мавжуд заъфарон плантацияларини янада кенгайтиришга қарор қилинди. Ўтган 2021 йилда Италиянинг Брешиа шаҳридан 20 миллион дона, 2022 йилда эса 16 миллион дона заъфарон туганак пиёзбошлари юк машиналарига ортилиб, Бахмал заминига келтирилди.

Фото: BMB Trade Group

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида 3 йил давомида экспортбоп заъфарон ўсимлигини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича лойиҳа BMB TRADE GROUP ва Италиянинг FIN.OPERA s.r.l. компаниялари таъсисчилигидаги “BMB-OPERA ZAFFERANO” ва Тожикистоннинг “AVAS Group” компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган “BMB-AVAS Za’faron” қўшма корхоналари томонидан 204,5 га ер майдонида умумий қиймати 40,4 млн. Евро миқдоридаги инвестициялар асосида амалга оширилиб келинмоқда.

Қўшимча 16 миллиондан ортиқ заъфарон туганак пиёзбошларини намунавий экилиши хисобига, заъфарон плантацияларининг умумий майдони 305 га ни ташкил этди.

Мазкур инвестициявий лойиҳанинг аҳамияти шундаки, Жиззах вилоятида етиштирилган миллий маҳсулот энг илғор технологиялар ёрдамида қайта ишланиб, Европага ORO ROSSO бренди остида экспорт қилиб келинмоқда.

Шунингдек, лойиҳа доирасида заъфарон кластерининг атрофида пазандачилик, фармацевтика ва бошқа соҳалар учун маҳсулотларни қайта ишлаб чиқариш учун қўшимча қувватлар барпо этилаётгани мазкур худудда минглаб қўшимча иш ўринлари яратилишига хизмат қилди.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, “BMB Za’faron” бренди остидаги маҳсулот Европанинг “Analisi Chimiche Ed Ecologiche Sas” ҳамда “Laboratori di Ricerche Analitiche e Tecnologiche su Alimenti e Ambiente” (Италия) лабораторияларида икки босқичли чуқурлаштирилган текширувлар ўтказилган бўлиб, 2021 йил заъфарон ҳосили намуналари таҳлил натижасида ранг, ҳид ва таъм кўрсатгичлари ISO 3632-1/2011 I-категория стандарти сертификатига эга бўлди.

Мазкур йирик халқаро инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш натижасида нафақат минтақамизда, балки дунё бўйлаб энг йирик заъфарон плантацияларидан бирини барпо этишга хизмат қилади.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!