Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    7:00 / 21.01.2023     54

“Ўзбекнефтгаз”: Жиззахда жойлашган 32 та объект очиқ савдоларда хусусий мулкка сотишга тайёрланмоқда

Объектлар “Жиззах нефт базаси” МЧЖга тегишли.

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусий секторни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш, давлат активларини шаффоф ҳолда хусусийлаштириш жараёнини тезлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2022 йил 18 мартда “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-168-сонли қарори қабул қилинган эди.

Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида Давлат тендер комиссиясининг 2022 йил 8 ноябрдаги йиғилиш баёнига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли ихтисосли бўлмаган ва фойдаланилмаётган активлари очиқ савдоларда хусусий мулкка сотилиб борилмоқда. Сотувга қўйилган ёки қўйилмоқчи бўлган ҳар бир объект бўйича тўлиқ маълумот “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг очиқ маълумотлар порталида, ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон қилиб борилмоқда.

Айни пайтда акциядорлик жамиятига қарашли республиканинг турли вилоятларида жойлашган 224 та объект савдога қўйилиш арафасида.

Жумладан, “Жиззах нефт базаси” МЧЖга тегишли бўлган қуйидаги 32 та кўчмас мулк объектлари сотилади:

• “Наврўз” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Зомин тумани;

• “Сангзор” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Бахмал тумани;

• “Янги ҳаёт” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани;

• “Кўкбулоқ” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани;

• “Махмуд Коризий” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани;

• “Самарқандқудуқ” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Ш.Рашидов;

• “Турон” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Зафаробод тумани;

• “Файзулло Хўжаев” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Зафаробод тумани;

• “Хамид Олимжон” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Зафаробод тумани;

• “Нурафшон” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Зарбдор тумани;

• “Юксалиш” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Зарбдор тумани;

• “Шарқ Юлдузи” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Зарбдор тумани;

• “Тараққиёт” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Зарбдор тумани;

• “Йўлдош Қурбонов” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Зарбдор тумани;

• “Олтинкўл” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Зарбдор тумани;

• “Ғолиб” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Зарбдор тумани;

• “Ғалаба” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Зарбдор тумани;

• “Оқар” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Зарбдор тумани;

• “Гулистон” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Зомин тумани;

• “Ўзбекистон” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Зомин тумани;

• “Эргаш Холматов” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Зомин тумани;

• “Ғаллакор” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Янгиобод тумани;

• “М.Дадажонов” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Дўстлик тумани;

• “Саркисов” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Дўстлик тумани;

• “Навбаҳор” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Дўстлик тумани;

• “Мустақиллик” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Арнасой тумани;

• “Самарқанд” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Арнасой тумани;

• “Фарғона” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Арнасой тумани;

• “Б.Файзиев” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Арнасой тумани;

• “Қозоғистон” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Арнасой тумани;

• “Самарқанд” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Пахтакор тумани;

• “А.Икромов” ФЁТШ бино ва иншоотлари – Жиззах вилояти, Пахтакор тумани.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!