Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    7:00 / 2.10.2022     481

Саудия Арабистони Жиззахда етиштирилган заъфаронни импорт қилмоқчи

Саудия Арабистонининг Vision Development ва Ўзбекистоннинг BMB Trade Group компаниялари раҳбарияти ўртасида видеоконференция шаклида ўтказилган музокараларда ушбу масала ҳам муҳокама қилинди.

Фото: BMB Trade Group

Ўзбекистоннинг Жиддадаги бош консулхонаси кўмагида Саудия Арабистонининг Vision Development ва Ўзбекистоннинг BMB Trade Group компаниялари раҳбарияти ўртасида видеоконференция шаклида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Мулоқотда Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Саудия Арабистонига экспорт ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди. BMB Trade Group компанияси далаларида етиштирилаётган заъфарон маҳсулоти юзасидан тақдимот ўтказилди.

Vision Development компанияси бош директори Мужаҳид Хан Арбаб Хан BMB Trade Group компаниясининг заъфарон ва қуритилган меваларини Саудия Арабистонига импорт қилишга қизиқиш билдирди. У ўзбек компаниясининг Саудия Арабистонида дилерлик хизматини кўрсатишга тайёрлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Жиззах вилоятининг Бахмал туманига Италиянинг Брешиа шаҳридан 16 миллион дона заъфарон туганак пиёзбошлари келтирилиб экилган эди.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!