Обуна бўлинг

Иқтисодиёт    7:00 / 23.08.2023     424

Зафарободда Хитой компанияси йўл қурмоқда

Шу кунларда Зафарободнинг олис Нурафшон қишлоғидан ўтувчи Пахтакор шаҳри ва Чимқўрғон қишлоғини боғлайдиган йўлнинг 5 км дан ортиқ тамирталаб қисми мазкур ҳудудда жойлашган цемент ишлаб чиқарувчи “Huaxin Cement Jizzakh”  хорижий корхонаси ҳомийлигида янгиланадиган бўлди.       

Шу кунларда Зафарободнинг олис Нурафшон қишлоғидан ўтувчи Пахтакор шаҳри ва Чимқўрғон қишлоғини боғлайдиган йўлда капитал таъмирлаш ишлари бошланган.

“Jizzax MTRK” хабарига кўра, бир вақтлар серқатнов бўлган йўл кейинчалик тамирталаб бўлгани боис автомобиллар ҳаракати ҳам анча камайган. Кейинги йилларда янги заводлар қурилгач  бу йўлдан асосан  юк ташувчи техникалар юрадиган бўлган. Ниҳоят ушбу йўлнинг 5 км дан ортиқ тамирталаб қисми мазкур ҳудудда жойлашган цемент ишлаб чиқарувчи “Huaxin Cement Jizzakh”  хорижий корхонаси ҳомийлигида янгиланадиган бўлди.       


Биз 5 км 300 метр масофадаги йўлни қуришни бошладик. Ҳозирги вақтда ушбу лойиҳа доирасида 370 дан ортиқ маҳаллий ҳамда 70 дан ошиқ хитойлик мутахассислар ишламоқда. Қурилиш ишларида ўз техникамиз ва ўзимизнинг қурилиш материалларимиздан фойдаланаётганимиз лойиҳанинг тан нархини қисқартиришга ёрдам берди. Бозор баҳоси бўйича 5-6 миллион доллар бўлган қурилиш ишлалари 3 млн долларга битадиган бўлди. Биз биринчи навбатда йўлнинг сифатига эътибор қаратамиз, бу энг муҳим жиҳат. Бунда барча меъёрларга амал қилган ҳолда, махсус технологиялардан фойдаланамиз. Албатта, ишларнинг кўнгилдагидек боришида юртингизда инвесторларга яратилган кенг имкониятларнинг ўрни беқиёс. Бу ўз навбатида ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз бундан кейин ҳам давом этишига замин яратади.
Яао Бингжун, 'Huaxin Cement Jizzakh' МЧЖ қўшма корхонаси бош директори

Мутахассисларниг фикрича, бугун жаҳон тажрибасида синалган цемент-бетон қоришмасидан қилинаётган йўллар анчагина камхарж ва узоқ муддат чидамлилиги билан аҳамиятлидир. Қолаверса, бундай йўлларни қуриш учун зарур хомашё юртимизда етарли. Шу боис охирги йилларда цемент-бетон қопламали йўл қуриш кўлами кескин ошмоқда. Айниқса, узоқ вақт таъмирталаб бўлиб қолган ички йўлларга цемент-бетон қопламаси ётқизилаётгани аҳолига ҳам анча маъқул келяпти.

Дастлаб техникалар ёрдамида  йўлнинг юза қисми эски асфальт қолдиқларидан тозаланиб сўнг текистланяпти. Босқичма-босқич йўл цемент бетон билан қопаланади. Асосийси йўл сифатли ва мустаҳкам бўлишига эътибор қаратилмоқда.

Сўнгги

Иқтисодиёт рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!