Обуна бўлинг

Жамият    11:40 / 5.07.2022     288

2021 йил давомида Жиззахда 171 нафар шахсга нисбатан коррупция билан боғлиқ 108 та жиноят иши кўриб чиқилган

Бу ҳақда Жиззах вилояти суди томонидан вилоят қурилиш бош бошқармасида ўтказилган тадбир давомида айтиб ўтилди.

Ҳар қандай жамиятнинг ривожланишига тўсиқ бўладиган, юрт тараққиёти учун ғов бўладиган иллат коррупциядир. Шу сабабли ҳам жойларда коррупцияга қарши курашиш мақсадида тарғибот тадбирлари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан суҳбатлар ташкил этиб борилади.

Жиззах вилояти суди томонидан вилоят қурилиш бош бошқармасида коррупцияга қарши кураш мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур давра суҳбати давомида ҳам коррупциянинг жамият ривожига сезиларли таъсир кўрсатиши, ҳар қандай соҳани ич-ичидан емириши мисоллар орқали айтиб ўтилди.

Хусусан, ўтган 2021 йил давомида 171 нафар шахсга нисбатан коррупция билан боғлиқ 108 та жиноят иши кўриб чиқилганлиги алоҳида қайд этилди. Шунингдек, коррупция билан боғлиқ жиноят содир этган фуқаролар   қандай жазоланиши ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилди.

Давра суҳбати якунида Жиззах вилоят қурилиш бош  бошқармасининг жойлардаги ходимлари томонидан қонунлар ва қонун ости ҳужжатларига қатий амал қилишларини таъминлаш  ҳамда бошқарув фаолияти ва қурилиш  обектлари бўйича маъсул ходимларининг ўз хизмат вазифасини виждонан бажариши     лозимлиги муҳокама қилинди.

Сабаби ҳар бир қурилишнинг коррупцион ҳолатларсиз сифатли қурилиши инсон ҳаёти билан бевосита боғлиқ. Зотан, нафақат қурилиш балки  барча соҳаларда коррупциянинг олдини олиш  мамлакат тараққиётига хизмат қилади.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!