Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 22.07.2022     232

2021 йилда Жиззахда 16 нафар соғлиқни сақлаш ходими коррупция билан боғлиқ жиноят содир этган

Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, жиноят ишлари бўйича туман шаҳар судлари томонидан 2021 йил давомида коррупция билан боғлиқ 171 нафар шахсга нисбатан 108 та жиноят иши мазмунан кўрилган.

Жиззах вилоят суди судялари томонидан вилоят соғлиқни сақлаш тизими ходимлари билан ҳамкорликда ўтган очиқ мулоқотда бу ҳақда маълум қилинди, деб хабар бермоқда “Jizzax MTRK”.

Жиззах вилоят суди судялари ва вилоят соғлиқни сақлаш тизими ходимлари ўртасида ўтган очиқ мулоқотда коррупциянинг олдини олиш, унга қарши кураш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз кайфиятни шакллантиришнинг долзарблиги ҳақида сўз борди.

Қайд этилишича, Жиззах вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати, жиноят ишлари бўйича туман шаҳар судлари томонидан 2021 йил давомида коррупция билан боғлиқ 171 нафар шахсга нисбатан 108 та жиноят иши мазмунан кўрилган. Ушбу жиноятларнинг  16 нафари соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари томонидан содир этилган.

Очиқ мулоқот сўнгида коррупцияга қарши курашиш ҳозирги даврнинг энг долзарб вазифаларидан бири эканлиги таъкидланди. Шунингдек, коррупция тузоғига тушиб қолмаслик, унинг ҳар қандай кўринишларига қарши кескин курашиш, давлат хизматчиси деган номга доғ туширмаслик, хизмат вазифаларини ҳалоллик ва масъулият билан бажариш лозимлиги айтиб ўтилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!