Жамият    7:00 / 18.08.2022     260
2022-2023 йиллар давомида Жиззах вилоятида умумий ҳисобда 929 та янги чиқинди контейнери ўрнатилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2023 йилда Жиззах вилояти Зомин туманида 10 гектар майдондаги 36 747,0 тонна чиқинди рекультивация қилинади.
Шунингдек, президент қарори билан 2023 йилда Жиззах шаҳрида 18 та янги чиқинди тўплаш шохобчаси қурилади. Қолаверса, 2023 йлда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани “Бахт” МФЙ ҳудудида майдони 5 гектарлик, 2024 йилда эса Шароф Рашидов тумани “Ғозғонтепа” МФЙ ҳудудида 5 гектар майдонда қурилиш чиқинди полигонлари қурилиб, жиҳозланади.
2022-2023 йиллар давомида Жиззах вилоятида умумий ҳисобда 929 та янги чиқинди контейнери ўрнатилади.
Президент қарорида 2023 йилда Жиззах вилоятида тиббиёт чиқиндилари утилизация қилинадиган 3 та, шундан 2 таси инсинератор ва 1 таси автоклав участкаси қурилиб, 4 та махсус техника ажратилиши ҳам белгилаб қўйилган.
2023-2024 йилларда Жиззах вилоятида 26 352 та қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш станциялари ташкил эттилади.
Шунингдек, 2024 йилда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов, Ғаллаорол, Зомин туманларида, қаттиқ маиший чиқинди полигонларида чиқиндиларни саралаш ускуналари ўрнатилади.
