Обуна бўлинг

Жамият    7:03 / 22.07.2022     300

2026 йилгача Жиззах вилояти ҳудудига кириш жойларига қоидабузарликларни қайд этувчи 30 та фото ва видео мосламалари ўрнатилади

Шунингдек, яқин 5 йил давомида вилоят марказига кириш жойларига бундай мосламалардан 45 тасини ўрнатиш кўзда тутилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 — 2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.

Дастурга кўра, 2022 йилнинг ўзида Вилоят ҳудудига кириш жойларига қоидабузарликларни қайд этувчи 6 та фото ва видео мосламаларини (камералар) ўрнатиш, уларни вилоят ва республика мониторинг марказларига интеграция қилиш белгиланган.

Шунингдек, яқин 5 йил давомида вилоят марказига кириш жойларига бундай мосламалардан 45 тасини ўрнатиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари автомобиль йўллари ва кўчаларига 95 та, вилоят марказидаги кўчаларда 25 та, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 25 та ва Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари, ҳўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларида 45 та қоидабузарликларни қайд этувчи камера ўрнатиш кўзда тутилган.

Аввалроқ Жиззахда яқин 5 йилда 161 та автобус оралиқ бекатлари қурилиши ҳақида маълум қилган эдик.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!