Обуна бўлинг

Жамият    15:06 / 17.06.2022     209

61 та деҳқон бозорида санитария ва гигиена қоидаларига риоя этилмагани аниқланди

Жиззах вилояти муаммоли ҳудудлардан бири сифатида қайд этилган.

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова маълум қилди.

Таъкидланишича, республикадаги 56 та деҳқон бозорида сув таъминоти киритилмаган. Жиззах вилояти муаммоли ҳудудлар қаторида қайд этилган. Вилоятда 23 та деҳқон бозордан 7 тасида сув таъминоти киритилмаган.

Шунингдек, деҳқон бозорларнинг 152 тасида оқова сувларни йиғиш тизими мавжуд эмас. Жумладан, Жиззах вилоятидаги 23 та деҳқон бозордан 18 тасида оқова сув тизими ташкил этилмаган.

Яна 88 та деҳқон бозорида гўшт сотиш учун махсус жиҳозланган павильонлар ташкил этилмаган. Жумладан, Жиззах вилоятидаги 23 та деҳқон бозоридан 11 тасида гўшт сотиш учун махсус жиҳозланган павильонлар мавжуд эмас.

Брифингда республикадаги 30 та деҳқон бозорида ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари ташкил этилмагани ҳам айтиб ўтилди. Жумладан, Жиззах вилоятида 23 та деҳқон бозоридан 7 тасида, ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари мавжуд эмас.

61 та деҳқон бозорларида дезинфекция, дезартизация ва дезинсекция тадбирларини ўтказиш учун ваколатли ташкилотлар билан шартномалар тузилмаган. Жумладан, Жиззах вилоятидаги 23 та деҳқон бозоридан 17 тасида ваколатли ташкилотлар билан шартномалар тузилмагани аниқланди.

Республикадаги деҳқон бозорларининг санитария ҳолатини талаб даражасига келтириш борасида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликдаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!