Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 27.08.2022     305

Агроинспекция: Жиззах — тадбиркорлар ҳуқуқлари энг кўп бузилаётган ҳудуд

Бизнес-омбудсман томонидан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг қуйи тизимларида ўтказилган ўрганишларда 1044 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Бизнес-омбудсман томонидан Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ва унинг қуйи тизимларида ўтказилган ўрганишларда 1044 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, 815 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик талаблари бузилган.

Айтиш керак, бу борада Жиззах вилояти бошқа ҳудудлардан катта фарқ билан “олдинда”. Вилоятимизда 660 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг бузилишига йўл қўйилган.

Таққослаш учун, Қорақалпоғистон Республикасида бундай ҳолатлар сони 52 тани ташкил қилган бўлса, Сирдарё вилоятида 28 та. Кейинги ўринлардан Андижон (27 та), Фарғона (20 та), Самарқанд (10 та), Тошкент (8 та), Бухоро (7 та) вилоятлари жой олган. Хоразм вилояти эса республикада тадбиркорлар ҳуқуқлари энг кам бузилган ҳудуд – 3 та ҳолат.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқишда 198 та ҳолатда ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилган. Бундан ташқари, 31 та ҳолатда тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатишда қонунчилик талаблари ва белгиланган муддатларга амал қилинмаган.

Қайд этилган камчиликларга йўл қўйган 142 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Шу билан бирга, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясига йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, уларни келгусида йўл қўйилишини олдини олиш ҳамда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли чоралар кўрилиши юзасидан Тақдимнома киритилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!