Жамият    7:00 / 28.09.2022     381
АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Жиззахга келади
АҚШ давлат котибининг жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот сиёсати бўйича ёрдамчиси вазифасини бажарувчи Элизабет Трюдо Ўзбекистонга ташрифи доирасида Жиззахда бўлади.

АҚШ давлат департаменти матбуот хизматининг маълум қилишича, Элизабет Трюдо 28 сентябрдан 9 октябргача Ўзбекистон, Непал, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қирғизистонга ташриф буюради.
Ўзбекистонга ташрифи чоғида Элизабет Трюдо Тошкентдаги Вебстер университетида “Оммавий ахборот воситалари мутахассислари учун инглиз тили” дастурининг битирувчилари билан суҳбатлашади.
Бундан ташқари, у маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари, АҚШ ҳукумати томонидан молиялаштирилган алмашинув дастурлари битирувчилари билан учрашишни ва Жиззахдаги аёллар шелтери (Аёллар ижтимоий мослашув маркази)га ташриф буюришни режалаштирмоқда.
