Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 29.10.2022     420

Арнасой туманида содир бўлган ЙТҲда 1 киши ҳалок бўлди

Қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиш фожиага сабаб бўлган.

Арнасой тумани Бобур маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган “Зафаробод – Арнасой – Дўстлик” йўналишида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди.

1983 йилда туғилган фуқаро Х.А. “Cobalt” русумли автоуловни Дўстлик йўналиши бўйича бошқариб келаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган, Дўстлик тумани истиқомат қилувчи фуқаро Ҳ.Ж. бошқарувидаги “Nexia” русумли автоулови билан тўқнашган.

Оқибатда “Cobalt” русумли автоулов ҳайдовчиси А.Х. тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасида кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!