Обуна бўлинг

Жамият    7:02 / 7.08.2022     536

Арнасойда 7 кг.дан ошиқ наркотик модда сотаётган шахс ушланди

У гиёҳвандлик моддасини 2 млн. сўмга пулламоқчи бўлган.

Фото: видеодан кадр

Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари Арнасой тумани “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 1980 йилда туғилган шахсни кузатувга олишди. Бунга ушбу фуқаронинг наркотик моддалар сотишга уринаётгани сабаб бўлган.

Ушбу кимса туманнинг “Зарашфон” МФЙ ҳудудида полиэтилен пакетга жойланган оғирлиги 7 кг. 532 гр. марихуана гиёҳвандлик моддасини 2 млн. сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Айбланувчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Мазкур айблов 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоят ички ишлар идоралари ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддалари  билан боғлиқ 110 та жиноят фош қилинган.

“Қорадори-2022” кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлари давомида:

3 кг. героин;
983,88 гр. опий;
136,74 гр. гашиш;
9 355 гр. марихуана;
721,97 гр. кўкнори;
3 750 гр. психотроп моддалар;
Жами: 15 кг.дан ошиқ гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинган.

Мазкур жиноятларнинг 50 таси сақлаш, 31 таси етиштириш, 25 таси ўтказиш, 2 таси ноқонуний эгаллаш, 1 таси контрабанда, яна биттаси ишлаб чиқариш ва фойдаланиш тарзида намоён бўлган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!