Обуна бўлинг

Жамият    7:02 / 30.08.2022     319

Арнасойда МИБ ходимини дўппослаб жароҳат етказган ота-болага жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура матбуот котибининг хабар беришича, 2022 йил 25 август куни МИБ Арнасой тумани бўлими давлат ижрочиси иш юритувидаги қарздор Т.Т.дан давлат фойдасига 3,5 миллион сўм давлат божини ундириш учун қарздорнинг яшаш хонадонига борган.

Ходим ижро ҳаракатларини амалга ошириши вақтида қарздор ва унинг ўғли давлат ижрочисининг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатиб, уни ҳақорат қилиб, турли соҳаларига уриб-тепиб, тан жароҳати етказишган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 140-моддаси (Ҳақорат қилиш) ва 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!