Обуна бўлинг

Жамият    10:01 / 27.10.2022     190

Арнасойлик оғуфуруш 7 йилга қамалди

У оғирлиги салкам 3 кг бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олинган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда марихуана гиёҳвандлик воситасини яқин мижозларга сотиш пайида юрган Арнасой туманида яшовчи Б.И қўлга олинди.

Арнасой тумани ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, тезкор тадбир аввалида А.Т исмли шахс 2022 йил 17 май куни ўз ишлари билан Дўстлик тумани марказидаги АТБ “Агробанк” Дўстлик филиали биноси олдидан ўтаётган вақтида судланувчи Б.И исмли шахсни кўриб қолади. Ўзаро суҳбат давомида Б.И ёнида пули қолмаганлиги боис А.Т.дан бироз пул сўрайди ва Арнасой тумани дала майдонида марихуана гиёҳвандлик воситаси борлигини билдириб, сотиш учун унга харидор топиб бериш борасида ўз таклифини билдириб ўтади.

Суҳбатдош А.Т оғуфуриш бўлган Б.И нинг қилаётган ҳатти-ҳаракатлари ноқонуний эканлигини билиб, “сен шу ерда бўлиб тур мен танишларимга айтиб кўрайчи улар олишади” дея бу иллатнинг олдини олиш мақсадида Дўстлик туман ИИБ ходимларига хабар беради. А.Т ўз хоҳишига кўра Б.И ни жиноий фаолиятига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбирда иштирок этади.

Тезкор тадбир давомида Б.И оғирлиги салкам 3 кг бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олинади.

Суд ҳукмига кўра Б.И  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 273-моддасининг 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб,  7 (етти) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!