Обуна бўлинг

Жамият    11:33 / 28.08.2022     256

Айдар-Арнасой кўллар тизимида қатор қоидабузарликлар аниқланди

Фото: видеодан скриншот

Жиззах вилояти ИИБ томонидан масъул идоралар билан ҳамкорликда Айдар-Арнасой кўллар тизимида махсус профилактик тадбирлар уюштирилиб, ноқонуний ов қилиш ва балиқ овлаш каби қонунбузарликларга чек қўйилди.

Айдар-Арнасой кўллар тизимига туташ бўлган Фориш, Зафаробод ва Арнасой туманларида ўтказилган профилактик тадбирлар давомида Фарғона вилояти Бувайда туманида истиқомат қилувчи фуқаро бошқарувидаги Tico русумли автотранспорт воситаси тўхтатиб текширилганида автоулов салонида 150 кг оғирликдаги 27 дона балиқ борлиги аниқланди.

Худди шундай, балиқ маҳсулотларини сотиш учун олиб кетаётган яна бир неча шахсга тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Бундан ташқари, тадбирлар давомида қайиқларнинг техник ҳолати ҳам кўрикдан ўтказилиб, кўлда балиқ овлаш учун ташлаб қўйилган тўрлар йиғиштириб олинди.

Ҳужжатлари мавжуд бўлмаган қайиқ автотранспорт воситалари ва мототранспортлар жарима майдончаларига жойлаштирилди.

Шунингдек, кўлга яқин ҳудудда жойлашган аҳоли пунктларида балиқчилик ва чўпонлик билан шуғулланувчи тарғиботлар қилинди. Табиатга зарар етказмаслик, ноқонуний ов ва балиқ овлаганлик учун белгиланган жавобгарликлар тушунтирилди.

Табиий ҳудудларда давлат экологик назоратини амалга ошириш, ноқонуний ов, балиқ овлаш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни териш, йиғиш каби қонунбузарликларга қарши курашишга қаратилган тадбирда:

  • 419 кг балиқ;
  • 5 та қайиқ;
  • 17 та тўр ва қармоқлар;
  • 1 дона ов қуроли ҳужжатлаштириб олинди.
  • Мақсадсиз юрган 4 нафар шахс реабилитация марказига жойлаштирилди.  

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!