Обуна бўлинг

Жамият    7:02 / 24.08.2022     217

Айиқ ҳақиқатдан одамларга ҳамла қилган, аммо Зоминда эмас

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудида айиқ икки нафар фуқаронинг умрига зомин бўлгани ҳамда айиқ овчилар томонидан ўлдирилгани ҳақида хабар тарқалди. Давлат экология қўмитаси буни рад этди.

Расмий хабарда айтилишича, мазкур ҳолат Давлат экология қўмитаси томонидан тезкор ўрганилди ва ушбу хабар ёлғон экани маълум бўлди. Ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлаётган ушбу ҳолат аслида Россиянинг Байкалорти ўлкасида содир бўлгани аниқланди. Бу ҳақда Россия Амур вилоятининг Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимлари томонидан расмий муносабат билдирилган.

«Давлат экология қўмитаси юртдошларимиздан бу каби нотўғри маълумотларга ишонмасликни ва Ўзбекистон қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёлғон хабарлар тарқатиш жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади», — дейилади қўмита хабарида.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!