Жамият    7:00 / 9.08.2022     551
Бахмалда дам олиш маскани қуриш учун ажратилган ерни 12 минг долларга пулламоқчи бўлган шахс ушланди
Фирибгар келишилган пулнинг 10 000 долларини олаётган пайтда қўлга олинди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бахмал туман бўлими томонидан вилоят ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро Н.Б. Бахмал тумани ҳудудида дам олиш маскани қуриш учун ажратилган 60 сотих ер майдонининг 20 сотихини бошқа бир фуқаро Ф.га фирибгарлик йўли билан 12 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 10 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
