Жамият    8:40 / 7.07.2022     267
Бахмалда фуқаро гиёҳвандлик моддасини сотаётгани фош бўлди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Бахмал тумани “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи И. Н. бошқарувидаги “Nexia” русумли автоуловда гиёҳвандлик моддаси топилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Йўловчи сифатида кетаётган Қ. Э. “Барлос” маҳалла фуқаролар йиғинида 2 миллион сўм пул эвазига, оғирлиги уч грамм “Героин” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.
