Обуна бўлинг

Жамият    6:09 / 15.06.2022     268

Донор бўлинг ва ҳаётни сақлаб қолинг!

1-5-манфий қон гуруҳлари  ноёб ҳисобланади ва вилоятимизда 14 нафар юртдошларимиз доимий донорлар рўйхатига олинган.

14 июнь – “Бутунжаҳон донорлар куни” муносабати билан вилоят қон қуйиш станциясида “Қон топшириш ҳамжиҳатликдир. Донор бўлинг ва ҳаётни сақлаб қолинг” шиори остида қон топшириш – донорлик акцияси ўтказилди.

18 ёшдан 60 ёшгача бўлган соғлом одам донор бўлиши мумкин ва у ўнлаб одамларга умид ва соғлиқ олиб келади. Мазкур акцияда иштирок этган юртдошлармиз ҳам шу мақсад билан вилоят қон қуйиш станциясига келишган.

Албатта,  ҳар ким бирор инсон корига яраш, унга соғлом келажак беришдек савобли ишга қўл уришни истайди.

Акция иштирокчилари дастлаб тиббий кўрикдан ўтказилди, шунингдек, сўровнома тўлдириб, малакали шифокорлар билан сухбатлашишди. Гемоглобин кўрсаткичи мос, жисмонан соғлом деб топилган иштирокчилар эса донор бўлиш бахтига мушарраф бўлишди.

Аҳамиятлиси, мунтазам донорлик қилиб келаётган юртдошларимиз қўшимча имтиёзларга ҳам эга бўлишади.

Акция давомида мунтазам равишда ўз қони ва унинг таркибий қисмларини тиббиёт эҳтиёжлари учун ихтиёрий равишда бериб келаётган юртдошларимизга ташаккурномалар топширилди.

Эътиборлиси, “Қон топшириш ҳамжиҳатликдир. Донор бўлинг ва ҳаётни сақлаб қолинг” шиори остида қон топшириш акциясида ёшлар ҳам фаол қатнашишди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, 1-5-манфий қон гуруҳлари  ноёб ҳисобланади ва вилоятимизда 14 нафар юртдошларимиз доимий донорлар рўйхатига олинган.

Мазкур акция ой якунига қадар давом этади, сиз ҳам ўз қонингиз билан ўзгалар саломатлигига ҳисса қўшинг.

Мадина Раҳмонова,
Dizak.uz

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!