Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 10.07.2022     252

Дўстлик тумани бошоқли дон етказиб бериш режасини бажарди

Туман миришкорлари вилоятда биринчи бўлиб режада белгиланган 43 800 тонналик хирмонни ортиғи билан яратишди.

Дўстлик  тумани миришкорлари бошоқли дон етказиб бериш бўйича тузилган шартномавий режани вилоятда биринчилардан бўлиб, бажаришди. Шу боисдан ҳам туман ҳокимлиги томонидан вилоят ҳокимига  “Зафарнома” юборилди.

“Jizzax MTRK” хабарига кўра, бу йил Дўстлик туманида 13 700 гектар майдонда, ҳудуд иқлим шароитига мос, қурғоқчиликка чидамли, асосийси, серҳосил бошоқли дон экинлари парваришланди. Туманда фаолият бошлаган “Сангзор паранда” ғаллачилик кластери ҳамда 372 та фермер хўжалиги ўзаро ҳамкорликда ғалла етиштириш билан боғлиқ агротехник тадбирларни сифатли амалга оширишди. Туман миришкорлари вилоятда биринчи бўлиб режада белгиланган 43 800 тонналик хирмонни ортиғи билан яратишди.

Шундан 6 минг тоннаси уруғлик, қолган 38 минг тоннага яқин ҳосилнинг салкам 30 минг тоннаси давлат ресуреслари учун белгиланган бўлса, фермерлар ихтиёридаги салкам 8 200 тонна ҳосил биржа савдоларида сотиш учун донни қайта ишлаш корхоналарида бепул сақлашга қабул қилинди. 

Тумандаги “Наврўз”, “Хўжам Исроилов”, “Навбаҳор”, “Оқ олтин”, “Халқабод”, ҳамда “Жиззах остонаси” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси масъуллари ҳар гектар майдондан ўртача 70-80 центнергача  ҳосил кўтаришди.

Биргина мисол, жорий йилда “Саркисов” фермер хўжаликлари ҳудудий уюшмаси “Олмос гамбой”  фермер хўжалиги аъзолари кўпчилик сафдошларига ўрнак бўла олди. Аҳил жамоа 46 гектар майдонда ғалла парваришлаб режадаги 130 тонналик товар дон ғалла химони ўрнига 160 тоннадан ошириб хирмон кўтарди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!