Обуна бўлинг

Жамият    7:02 / 25.07.2022     367

Дўстлик туманида кўп квартирали уйда ёнғин чиқди

Электр симларидаги қисқа туташув ёнғинга сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Фото: Жиззах вилояти ФВБ ахборот хизмати

Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, 24 июль куни соат 16:43да бошқармага «101» қисқа рақами орқали Дўстлик тумани “Чинобод” МФЙ С.Рахимов кўчасида жойлашган 35-кўп квартирали уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Воқеа жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари зудлик билан юборилган.

Ёнғин натижасида икки қаватли уйнинг 30м.кв. майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Жабрланганлар йўқ.

Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда. Кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!